20K92Telegramda ochish
Исломий ва онлайн микромолиялаштириш юқори суръатда ўсмоқда Микромолия ташкилотлари томонидан 2025 йил январь-сентябрь ойлари давомида 8,6 млрд сўмлик “муробаҳа”, “исломий ижара” ва “музораба” исломий молиялаштириш хизматлари кўрсатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14 баробарга ошган (микромолия ташкилотларига исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатишга ўтган йили июлда рухсат этилган). Микромолия ташкилотлари томонидан ажратилган онлайн кредитлар улуши 69фоизга етган (ўтган йили шу даврда 43%). Онлайн кредитлаш ҳажмининг кескин ошиши жисмоний шахслар томонидан “Uzum Market” электрон платформаси, “Uzum Tezkor” етказиб бериш хизмати ва “Uzum Nasiya”га уланган бошқа савдо шаҳобчалардан товар хом-ашё сотиб олишда, “Тезкойн” (9,5 трлн сўм), “Шаффоф-Молия” (3,4 трлн сўм) ва “Пейлейтер” (100 млрд сўм) микромолия ташкилотлари томонидан онлайн кредитлар ажратилиши билан изоҳланади. Микромолия ташкилотларида муаммоли кредитлар қолдиғи (NPL) жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 380 млрд сўм ёки 4,1 фоизни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 196 млрд сўм ёки 1,7 фоиз бандга ошган. Мазкур муаммоли кредитларнинг 64 фоизи “Тезкойн” (107 млрд сўм) ва “Шаффоф-молия” (138 млрд сўм) микромолия ташкилоти ҳиссасига тўғри келган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin