30K183Telegramda ochish
Ўзбекистонда бўрдоқига боқилаётган монополистлар экспорт бозорларини бой бермоқда Ички бозорда ҳукумат ғамхўрлиги билан очиқ ва эркин рақобатдан асраб-авайланган, юзлаб, минглаб имтиёзлар билан ўз истеъмолчиларини қоқиштириш орқали боқилаётган монополистларни ташқи бозорда худди шундай "теплица" шароитлари кутиб турмайди. Ўз бозорида рақобатда тобланмаган ишлаб чиқарувчини ташқи, ҳатто энг яқин бозорларда ҳам фиаско кутиб турганига яққол мисол бу яна ўша Uzauto Motors. Эътибор қаратган бўлсангиз, пандемиядан кейинги йилларда шонли автомобилсозларимиз Chevrolet бренди остида етакчилик қилаётгани роса пиар қилинди. Тепага кўз-кўз қилинадиган сохта обрў қандай мунофиқлик эвазига амалга оширилганини ҳамма биларди: Ўзбек истеъмолчиси ойлаб, йиллар сарсон бўлиб машинага шартнома кутганида, қўшни Қозоғистонда худди шу автомобиллар кредитга, чегирмалар билан тўлаб ёки бўлиб тўлаб олиб чиқиб кетиш шартларида сотилди. Охирги ойларда мана шу сохта пиарнинг овози ўчиб қолгандек. Нега биласизми? Чунки шонли автомобилсозларимизни Қозоғистонда рақобатчилар роса пўстагини қоқишаяпти. Апрель ойида қўшни қардошларда Chevrolet бренди остида атига 1 477та машина сотилган холос. Бу ўтган йил апрелга нисбатан деярли 3 баробар кам. 2023 йилнинг 4 ойида 14 336 та автомобиль сотилган бўлса, бу йилнинг 4 ойида деярли 10 минг кам, 4 814 автомобиль сотилган. Hyundai ва Kia брендлари бизнинг "Google'ни қувиб ўтган рекордчиларимиз"ни бир тупуриб ортда қолдиришган. Яқин ойларда Chery ва JAC ҳам ўтиб кетишади. Қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, Uzauto Motors'нинг ташқарида фиаскога учраётгани бу ўзбек истеъмолчилари учун яхши ва умидли ишора. Ўтган ёмон тарихимизга назар ташласак, 2008 йилда ва 2014 йилдаги кризислардаги оғир вазият ва иккиламчи бозорда автомобиль нархларининг қулаши билан юз берган шароит иккиламчи бозорни ўзига рақобатчи деб биладиган монополистни ўзбек истеъмолчиларига вақтинча бўлса ҳам юз қаратишга мажбур қилган. Бу сафар ҳам шунинг иси келмоқда. Боқувдаги аждарҳо ҳали-бери ўлмаслиги аниқ, лекин унинг иситмаси ёки ич кетиши халқ учун доим байрам.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin