17K191Telegramda ochish
Монополистнинг ўзгача юзи ёки нега қозоқларга мазза? Ўзавтомоторс Қозоғистон автобозоридаги муваффақиятлари ҳақида мақтанмоқда. Компания март ойида 2161та автомобиль сотипти. Айтгандай, қозоқлар мазза, худди ўзбеклар сингари 6,9 ойлаб кутмайди, тўлайди ва миниб чиқиб кетади. Қозоқларга мазза, улар истаса механика, истаса автомат сотиб олади. Ўзбеклар эса механика Нексия ва механика Кобальтга шартнома кўрмаганига 2 ойдан ошди. Механика Кобальт керакми, ма ол! Механика Нексия керакми? Ол мана! 25%дан автокредит олиб, 9 ой ўзи йўқ машинага кредит тўлаётган ўзбеклардан фарқли ўлароқ, қозоқларга мазза. Чунки улар қулай рассрочкагаям, арзон кредитгаям олса бўлади. Тасдиқланган даромади бўлишиям шартмас ҳатто. Қулай шартлар юкламаси сотувчи зиммасида яна. Қозоқларга мазза-да. Истаса Шевроле, истаса, Хюнде, истаса Киа олади. Нега қозоқларга мазза? Нега Ўзавтомоторс қозоқларга бу қадар елпатак? Чунки уларда танлов бор? Пешонасига фақат Ўзавтомоторс ёзилмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin