UzAuto Motors қозоғистонликларни хурсанд қилишда давом этмоқда
Қозоғистонда 2022 йил июль ойида Кобальт ва Нексия-3 энг кўп сотилган автомобиллар рўйхатида пешқадамликни сақлаб қолишган. Шўрпешона ўзбекистонликлардан фарқли ўлароқ кенг танловга эга қозоғистонликлар ўтган ойда 2796та Кобальт ва 957 та Нексия-3 сотиб олганлар.
Ҳар икки автомобилни қўшнилар дастлабки бадалсиз ажратиладиган 4%лик имтиёзлик кредит ҳисобига сотиб олишлари мумкин.
Қозоғистонликлардан фарқли равишда ўзбекистонликлар 50% дастлабки бадалини олдиндан тўлаб қўйган ҳолда, Кобальт ва Нексия-3 учун 6-9 ойгача навбат келишини кутишлари лозим.