19K100Telegramda ochish
Қозоғистонда имтиёзли автокредитлаш: Ҳар қандай имтиёзли кредитлаш сингари бу муаммолар яратмоқда Бугундан бошлаб қўшни Қозоғистонда имтиёзли автокредитлаш дастури ишга тушди. Дастурга кўра, кредитлар 10 млн.тенгегача суммада йиллик 4 фоиздан 7 йил муддатга берилади. Дастлабки бадал талаб этилмайди. Кредит ҳисобига сотиб олинадиган автомобиль Қозоғистонда ишлаб чиқарилган бўлиши керак. Қарангки, бизнинг Ўзавтомоторс ишлаб чиқарадиган автомобиллар ҳам шу рўйхатга қўшиларкан. Бугун дастур ишга тушган биринчи кунда автосалонларда узундан узун навбатлар, рўйхатлар пайдо бўлган. Гап шундаки, имтиёзли автокредит фақат салонда мавжуд автолар учун ажратилади, салонларда эса автомобиллар қолмаган. Банкларга имтиёзли кредитлаш учун ресурслар ҳам келиб тушмаган. Шунақа ёпиқ ҳалқа юзага келган: имтиёзли автокредит гўёки бордек, лекин уни ололмайсан. Биз Ўзбекистонликларга жуда таниш ҳолат, шундай эмасми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin