Россия Марказий банки доллар ва евро бўйича валюта позициялари лимитларини вақтинча бекор қилди
Россия Марказий банки валюта чекловларини аста-секин юмшатишни бошламоқда.
Хусусан, бугундан бошлаб йил охиригача доллар ва евро бўйича валюта позицияларини бузганлик учун жарима қўлланилмайди. Лекин доллар ва евродаги позициялар ўзаро бир-бирини қоплаши керак (10 фоизгача фарқликка йўл қўйилади).
Шунингдек, ҳукумат қарори билан импорт шартномалари мавжуд экспортчиларга валютани мажбурий сотиш талабини қисман бажармасликка рухсат этилади. Яъни рўйхатга олинган импорт битими суммасига мажбурий сотув миқдори камайтирилади.
http://cbr.ru/press/pr/?file=13052022_190312BANK_SECTOR13052022_170552.htm