UzAuto Motors автомобиллари уч фоизга арзонлашадими?
Бундан 2,5 йил аввал жуда бир эзгу ниятли Президент қарори чиққан эди. Унда автомобиль саноатини ривожлантириш билан боғлиқ қатор вазифалар қўйилган. Ҳозир гап бу вазифаларнинг аксари бажарилмаганида эмас.
Қарорга кўра, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун 3 фоизлик йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши белгиланган.
Айни шу қарор талабларидан келиб чиқиб, UzAuto Motors харид қилинган автомобиллар учун йиғим миқдорини автомобиль нархига қўшганди, яъни монополист ишлаб чиқарган автомобиллар 2019 йил 1 октябрдан кейин 3 фоизга қимматлаган эди.
2022 йил бюджетини тасдиқлашда мазкур 3 фоизлик йиғим бутунлай бекор қилинди.
Шу муносабат билан, агар иқтисодий мантиқ ва 3 фоизлик йиғим калькуляциясидан келиб чиқилса, UzAuto Motors автомобиллари уч фоизга арзонлаштирилиши керак.
Лекин бу ҳақда негадир жим-житлик. Сукунат.
Балки монополистимизнинг эсидан чиқиб қолгандир.
Келинглар, уларга бу ҳақда, ҳаммамиз биргаликда сўраб, эслатиб қўяйлик.
@the_bakiroo