15K33Telegramda ochish
Иқтисодий популизмнинг товони янада қимматроқ ва буни эртагаёқ тўлаш керак бўлади Тўлови йилларга ёйиладиган сиёсий полулизмдан фарқли ўлароқ иқтисодий популизм учун "чек" эртаданоқ кела бошлайди. Уни кимдир тўлаши керак. Инобатга олиниши лозимки, газ Ўзбекистон ичкарисида бозор товари эмас. Қазиб олиш камайиб бормоқда, бундан кейин ҳам фақат камаяди. Чунки рағбат йўқ. Экспорт эса ортмоқда, бундан кейин ҳам фақат ортади. Чунки Ўзбекистондан фарқли ўлароқ ташқарида газ бозор товари. Қазиш камайиши, экспорт ортиши шароитида ички истеъмол учун қоладиган ҳажм фақат камайиб боради. Бу оддий арифметика. Имкониятлар чекланганлиги ва маъмурий тақсимот шароитида қайсидир соҳага газ бериш учун, қайсидир соҳани узиш ёки камайтириш керак. Чунки йўқдан бор, бордан йўқ бўлмайди. Ишчи ўрни, яратилган маҳсулот ҳажми, сарфланган харажатлар ва инвестициялар - яна ўнлаб факторларни қўшиб қайси соҳа афзалроқ, қайси соҳа иккинчи даражали эканини ҳеч ким адолатли аниқлай олмайди. Ҳатто бу юқори мартабали ва ҳурматли чиновник бўлса ҳам. Афзалликни ва адолатни фақат бозор белгилай олади. Айниқса ресурслар дефицити шароитида.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin