Вақтинча чоралар муҳим, лекин пировардида ким нима ёқишини бозор белгилаши керак
Иссиқхоналар аномал совуқда газ ва кўмирсиз қолган ва энг кўп зарар кўрганлар қаторида бўлган эди. Президент август ойида Бухорода бўлиб ўтган йиғилишда Энергетика вазирлиги ҳамда ҳокимликлар олдига муаммоларни ҳал этиш вазифасини қўйиб, иссиқхоналарни газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаши кераклигини таъкидлаганди.
“Вазирлик вилоят ҳокимлари билан бирга ёқилғи маҳсулотларини (кўмир ва газ) иссиқхоналарга узлуксиз етказиб бериш кафолатини беради, иссиқхоналар эса етказиб берилган ёқилғи учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни ички бозорга ва экспортга чиқариш бўйича мажбурият олади”, – деган эди давлат раҳбари.
Айни пайтга келиб иссиқхоналар кафолатланган газ билан таъминланмоқда. Бу албатта бозордаги нарх-навога ижобий таъсир кўрсатади, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайди. Содда қилиб айтганда, қиш ичи дастурхонда помидор-бодринг ва кўкатлар бўлади.
Аммо алоҳида имтиёзлар муаммонинг ечими бўлолмайди. Аввало, ўзимизга савол берайлик, нега газзаправка ўчиши ва шу вақтда иссиқхонага газ берилиши керак? Келажакда ким нима ёқилғи ёқишини бозор белгилай бошлаши керак.
- https://t.me/UnchaMuncha/77697@UnchaMuncha