ОДКБнинг хавфсизликка асло алоқаси йўқ, бу ташкилот диктаторларни тахтда абадий асраб қолиш клуби
Икки кундан бери ОДКБнинг икки аъзоси Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарада отишмалар юз бермоқда. Аҳоли саросимага тушган. Ваҳима ортган. Тўғри, ҳозирча қурбонлар йўқ.
Ўтган йили баҳордаги тўқнашувлар вақтида ҳарбийлар ва тинч аҳоли ўртасида ўнлаб қурбонлар юз берганди.
Қизиқ тарафи, низолашаётган тарафлар ОДКБнинг аъзолари. Сиз, масалан, НАТОнинг икки аъзоси Нидерландия ва Бельгия ўртасида, ё Латвия ва Литва ўртасида низо юз беришини тасаввур қила оласизми?
Хуллас, ОДКБ фақат зўравон Россиянинг манфаатларига ишлайдиган, зарурат туғилганда Россия қўлловидаги вассал диктаторларни тахтда абадий қўллаш воситаси эканини яна бир бор кўрсатди.
P.S. Тожикистон тарафи 2 нафар қурбон борлигини маълум қилган. Иккиси ҳам тинч аҳоли вакили.