16K93Telegramda ochish
Жон бошига ЯИМ 1983 долларга етган. Бу 30 йилдаги энг юқори кўрсаткич 2021 йил якунлари бўйича ЯИМ ҳажми 734,6 трлн.сўмни ёки 69 млрд.долларни ташкил этган. Жон бошига ЯИМ 21 млн.сўмни ёки 1983 доллардан иборат бўлган (ҳисобларда долларнинг ўртача йиллик курси олинган). Ҳар икки рақам 30 йиллик мустақил давлатчилик тарихимидаги энг юқори кўрсаткичдир. Номиналда ЯИМ қарийб 22%га ўсган, ЯИМнинг реал ўсиши 7,4%дан иборат бўлган. 2021 йилда ЯИМнинг 7,4%лик ўсишига энг катта улушни Хизматлар (3,3%) ва Саноат (2,2%) қўшган. Қизиқ тарафи, расмий инфляция 9,98%ни ташкил этган ҳолда ЯИМ дефлятори 13,6%дан иборат бўлган. 2020 йилда расмий инфляция 11,1% ташкил этган ҳолда ЯИМ дефлятори 11,6% атрофида бўлган (Инфляция ва ЯИМ дефлятори, қоида тариқасида, маълум бир лаг билан бир-бирига яқинроқ даражаларда акс этади). Энг юқори дефлятор индекси қурилишда кузатилган - 14,2% (6-9 ойлик фарқ билан бу уй-жойлар ва бизнес мулклар нархида акс этади). Энг паст индекс Ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа соҳасида - 6,5%.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin