23K73Telegramda ochish
Қайта ҳисобланган ЯИМ 121 млрд.доллардан ошган “Миллий статистикада янги босқич: шаффофлик ва халқаро стандартлар сари” халқаро конференция сессияларида ялпи ички маҳсулотни қайта ҳисоблаш натижалари борасида маълумот тақдим этилди. Якуний ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йил якуни билан республика ялпи ички маҳсулотининг номинал ҳажми амалдаги 1 454,6 трлн сўмдан 1 535,4 трлн сўм (80,9 трлн сўм)га ёки 5,6 % га ортган. ЯИМ АҚШ доллари ҳисобида 115,0 млрд доллардан 121,4 млрд долларга етди. Шунингдек, қайта ҳисоблашдан сўнг, 2024 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 41,3 млн сўмни ташкил этган (доллар ҳисобида 3 265 доллар).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin