Ўзбекистон ЯИМ 147 млрд.доллардан ошган
2025 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 849 650,0 млрд.сўмни ташкил этган ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,7 % га ўсган.
2025 йилда АҚШ долларининг ўртача тортилган курси 12 577,35 сўмдан иборат бўлгани ҳисобга олинса, Ўзбекистон ЯИМ 147,06 млрд.долларга етган.