16K17Telegramda ochish
Инфляцион кутилмалар учинчи ой кетма-кет пасаймоқда Август ойида ўтказилган сўровларга кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,3%ни (-0,2%), бизнеснинг кутилмалари эса 14,1%ни (-1,1%)ни ташкил этган. Инфляцион кутилмалар июндан буён фақат пасайиб бормоқда. Нархларни оширувчи омиллар сифатида аҳоли импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари (48 фоиз), нархларнинг сунъий оширилиши (37 фоиз) ҳамда ёқилғи ва энергия ресурслари нархининг қимматлашишини (34 фоиз) кўрсатган. Бизнес эса валюта курсининг ўзгариши (33 фоиз), ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши (29 фоиз) ҳамда иш ҳақи ва нафақаларнинг ошишидан (24 фоиз) кўпроқ хавотирда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin