16K15Telegramda ochish
Инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда Келгуси ойларда иқтисодий фаолликнинг янада ортиши ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида мавсумий пул тушумларининг кўпайиши ҳисобига ялпи талабнинг ўсиши, энергия таъминоти ва ички бозорда айрим маҳсулотлар таклифи билан боғлиқ инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда. Ўтган йилларда амалга оширилган ва жорий йилда давом этаётган фискал рағбатлантиришларнинг ички нархларга оширувчи таъсирлари давом этмоқда. Хусусан, фундаментал омиллар ҳисобига базавий инфляция ўсувчи динамикани ҳосил қилиб, унинг умумий инфляциядаги ҳиссаси ошиб бормоқда. Маҳсулотлар таклифи билан боғлиқ логистик муаммоларнинг сақланиб қолаётганлиги ва асосий импорт маҳсулотлари нархларини юқори шаклланаётганлиги келгуси ойларда ҳам истеъмол бозорларидаги нархларга оширувчи таъсир кўрсатиши мумкин. Куз ойларида иқтисодий фаолликни янада жонланиши ва қишлоқ хўжалиги соҳасида даромадларнинг мавсумий ошиши ички истеъмол бозорида йил сўнггигача қўшимча талабни шакллантириб боради. Куз-қиш мавсумида айрим ёқилғи-энергетика маҳсулотлари ва иситиш воситаларига бўлган талабнинг ортиши, ташиш ва етказиб бериш хизматлари нархларининг ўсиши бўйича ҳам хавотирларни юзага келтиради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin