




Қашқадарёлик инноваторлар тақдирланди.
Жорий йилнинг 7-сентябр куни “InnoWeek-2022” инновацион ишланмалар ҳудудий кўргазмаси Қашқадарё вилояти босқичи ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакили Хуршид Хўжаев, Қашқадарё Ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Олимжон Мавлонов ва Инновациялар Миллий офиси Бош директори ўринбосари Рустам Кучкарбаев иштирок этишди ва энг яхши ишланма, маҳсулот ва дастурий таъминот эгаларини тақдирлашди.
Энг яхши лойиҳа эгаларига “InnoWeek-2022” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигига йўлланма берилди.
Манба
- https://t.me/milliyofis@milliyofis