
Йилнинг энг яхши инновацион ғояси эгалари «InnoWeek-2024»да тақдирланади
«Инновацион ғоялар етакчиси» танловидан кўзланган мақсад — инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлаш, уларни амалиётга татбиқ этишга ҳисса қўшиб келаётган иқтидорли ёшлар, ёш олимлар ва ташаббускор ватандошларимизни рағбатлантириш ва эришган ютуқларини муносиб тақдирлаш ҳисобланади.
14-16 ноябрь кунлари пойтахтимизда «InnoWeek-2024» бўлиб ўтади. Танлов ғолиблари айнан шу тадбир доирасида аниқланади. Бу йил унда қатнашиш учун мамлакат бўйлаб 100га яқин номзодлар ариза топширган. Якуний натижалар бўйича, энг юқори балл тўплаган 14 нафар номзодга «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони топширилади. Бундан ташқари, ғолиблар базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофотига ҳам эга бўлишади.