17K24Telegramda ochish
Ҳақиқий Улуғбек издошлари кашф этилмоқда 19-21 май кунлари Тошкентдаги ИННО технопаркда бўлиб ўтган “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг финал босқичида 280 иштирокчи орасидан 100 нафар ғолиб аниқланди. Уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 20 баравари (5 400 000 сўм) миқдоридаги пул мукофотлари берилди. Бундан ташқари, яна 11та номинацияда ғолиб бўлганларга эсдалик совғалари топширилди. Кўрик-танловда ўз лойиҳалари билан қатнашган ёш олимларнинг барчаси ҳозирда ҳам долзарблигини йўқотмаган муаммолар, хусусан, муқобил энергия, IT-технологиялар, робототехника, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, ирригация каби йўналишларда инновацион ечимларни таклиф қилишди. “Мирзо Улуғбек ворислари” каби интеллектуал беллашувлар бизга янги иқтидорларни кашф қилиб беряпти. Бу анъана мунтазам давом этади деган умиддаман.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin