18K99Telegramda ochish
"Многоходовочка" Ҳоким ёрдамчилиги институти ўзбек номенклатурасининг янги социал лифти бўлиши ҳақидаги юқори минбарлардан янграган баёнотларнинг амалда юз бераётганини кўрсатиш вақти келганга ўхшайди. Мана бугун Андижонда ҳоким ёрдамчиси туман ҳокими лавозимига тайинлангани эълон қилинди. Ҳамма гап шундаки, янги ҳоким ҳоким ёрдамчиси рутбасига ўтказилишидан олдин энг йирик банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари, ундан аввалроқ эса вилоят Марказий банкининг раҳбар ўринбосарларидан бўлган. Бошқача айтганда, яп-янгилар деб таништириладиганлар аслида унча ҳам янги эмас. Худди аввалги янгилар ҳам аслида асло янги бўлмаганлари сингари. P.S. Аввалроқ илк ҳоким ёрдамчиси ҳокимга айлангани маълум қилинган экан. Менглибеков Бахтияр Бекмурзаевич ҳам худди юқоридаги схема сингари номенклатура ҳаракатини амалга оширган. Яъни, ҳоким ёрдамчиси трамплинига ўтказилишидан бурунроқ замҳоким бўлган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin