14K160Telegramda ochish
Ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчилари яна кўпаяди Маълум қилинишича, ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади. Шу кунларда ҳар бир маҳаллага "ўткир иқтисодчилар"дан иборат ҳоким ёрдамчилари тайинланмоқда. Улар туман ҳокимининг ёрдамчилари деб эълон қилинган. Мазкур жараёнда юз бераётган мажбурлашлар ва кўзбўямачиликлар тўғрисида, назаримизда, Давлат раҳбарини хабардор қилишмаган. Ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси пайдо бўлгандан сўнг, улар бошқа ёрдамчилар - иқтисодчи - ҳоким ёрдамчиси билан қандай тартибда муносабатда бўлади, ким кимга бўйсунади, ҳали номаълум. Очиқ маълумотларга кўра, 500 доллардан маош таклиф этилаётган, лекин ўзини ҳурмат қилган номзодлар рози бўлишдан бош тортаётган ҳоким ёрдамчиларининг фақат маошининг ўзига солиқ тўловчилар ҳисобидан йилига камида 60 миллион доллар харажат қилиниши керак бўлади. Бу ҳисобга офис, канцелярия, транспорт, алоқа каби ўзбек чиновникларига хос харажатлар киритилмаган. Ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси пайдо бўлиши билан бу харажатлар миқдори икки бараварга кўпайиши табиий.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin