34K213Telegramda ochish
"Ўткир иқтисодчилар" ҳоким ёрдамчиларига айланишади Хабарингиз бор, сайлов кампанияси вақтида "Энг аҳволи оғир, ишсизлик юқори бўлган маҳаллаларга ўткир иқтисодчилар қўйилиши" айтилган эди. Бу тўғрида тегишли меъёрий ҳужжатлар ҳам тайёрланаётгани ва айни вақтда ҳоким ёрдамчиси лавозимларига кўрсатилган номзодлар билан суҳбатлар ўтказилаётгани айтилмоқда. Қоидаларга кўра, ҳоким ёрдамчилари очиқ мустақил танловлар асосида танлаб олиниши лозим, лекин шу кунларда ҳар бир вилоятда 3тагача туманларда жойлашган маҳаллалар учун суҳбатлар ўтказилмоқда. Келаси йил 1 январдан Республика бўйича ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси бўлиши кўзда тутилган. Номзодлар иқтисодий ва инвестиция комплексига кирувчи вазирлик, идора, тижорат банклари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларидан ажратиб олинган. Айтилишича, Ҳоким ёрдамчисига тўланадиган иш ҳақи миқдори унинг ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда, етишмаган қисми бюджет маблағлари ҳисобидан компенсация қилиб борилади. Умид шуки, ҳоким ёрдамчиси лавозимига ўтказилаётганларнинг ихтиёрий қарор қабул қилишларига имкон берилади, таклиф этилаётган лавозимга ўтишни истамаганларга нисбатан турли бюрократик ва идоравий босим ва таъсир чоралари қўлланилмайди. Агар ҳоким ёрдамчиси тизими самарали ва айтилаётганидек келажаги порлоқ бўлса, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув принциплари билан ижро ҳокимияти функциялари чатиштириб юборилмаса, назаримизда, кадрлар ўзлари навбатга ёзилишади. Жараённи кузатиб борамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin