Бюджетнинг децентрализацияси, яъни бюджет тушумлари тақсимоти ва қайта тақсимоти ваколатларини маҳаллий ҳокимият органларига берилиши тўғрисида кўп гапирилмоқда. Ўтган йили бошланган жараён бу йил ва кейин ҳам давом этмоқда. 2020 йилда вилоят ва туман ҳокимлари ихтиёрида янаям кўпроқ пул бўлади. Олқишланиши лозим бўлган ва ривожланган дунё трендидаги жараён бу.
Жойларда кун тартибидаги ижтимоий вазифалар, маблағларга зарурият Марказдан кўра тўғрироқ ва оперативроқ ҳис этилади. Айтиш жоизки, Марказдан "пул ундириб келиш" ортидан пайдо бўладиган ножоиз ҳаракатлар ҳам камаяди.
Энди масалани иккинчи томони ҳам бор: ҳеч ким сайламаган, халққа ҳисобдор бўлмаган, тийиб туриш институтлари йўқ, вазифасидан олиб ташлангунча омонат бўлган ҳокимларга миллиардлар ва триллионларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини ишониб топширса бўладими?
@the_bakiroo