Эркин сайловларсиз марказсизлантириш тескари самара беради
Сайланмаган ҳокимга бюджет бериб бўлмайди - у албатта ўғирлайди. Ҳоким тарафидан тайинланган кенгашга тақсимлаш ваколатини топшириш керак эмас - у фақат тайинлаганлар манфаати асосида иш кўради.
Икки кундан бери Ўзбекистонда халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари ва имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган қарор лойиҳаси муҳокама қилинаяпти. Қизиқ тарафи лойиҳа кенг халқ оммаси учун эълон қилинмаган. Тор доирада, вазирлик ва идораларга рўйхат бўйича тарқатилган.
Бир қарашда лойиҳа маҳаллий ҳокимият ва вакиллик идораларининг ваколатларини кенгайтиришга, биз истаётган марказсизлантиришга хизмат қиладигандек. Аслида ҳам шундайми? Афсуски йўқ.
Қарорнинг 3- а,б ва г бандларига қараймиз:
а) ҳокимларга маҳаллий ҳокимликлар ҳамда ҳудудий ижро эryвчи ҳокимият органлари штат бирлиги ва тyзилмаларини халқ депутатлари Кенгашлари билан келишган ҳолда тасдиқланrан бюджет доирасида мустақил белгилаш ваколати берилсин;
б) республика ижро эryвчи ҳокимият органларининг тyман (шаҳар) 6ўлинмалари раҳ6арларини халқ депутатлари тyман (шаҳар) Кенгашлари томонидан маъқуллангандан сўнr белгиланган тартибда лавозимrа тайинлаш ва лавозимидан озод этиш амалиёти жорий этилсин.
г| Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари туман ва шаҳарлар ҳокимлигининr тузилмасига ўтказилсин;
Ахир бу бусиз чекланмаган ваколатли ҳокимлар учун тайёр клондайкку. Ҳиндистон вице-королига айланишади энди. Шотирларни чўнтакка айлантириш легаллаштирилади.
Ўзбекистон унитар давлат, биз қанақадир рожалар ва князлардан иборат федерация ё конфедерация эмасмиз. Бюджет, тақсимот, қайта тақсимот масалаларида вертикал республика бошқаруви сақланиши керак. Айниқса маҳаллий ҳокимликларнинг абсолют деградацияси давом этаётган бир шароитда.
Агар ҳукуматнинг марказсизлантириш ниятлари холис бўлса, ишни аввал эркин маҳаллий сайловлардан бошлаш зарур. Сайловчилар Эркин ва рақобатли сайловда танлаган ва уларга ҳисобдор ижро ва вакиллик ҳокимиятини шакллантиришдан бошлаш керак.
- https://www.gazeta.uz/uz/2022/10/25/kengash/gazeta.uz
- https://t.me/davletovuz/16380@davletovuz