27K20Telegramda ochish
Марказсизлаштириш тийиб туриш билан самарадор бўлади Давлат раҳбари туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида жисмоний шахслардан даромад солиғини ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқиш топшириғини бермоқда. Солиқларни улар йиғилаётган ҳудудларнинг ўзида қолдириш янги давр бошланганда эълон қилинган марказсизлантириш сиёсатининг таркибий қисми. Бу жойларда масъулиятли иш берувчилар фаолиятини оқартиришга туртки беришдан ташқари ўрта ва узоқ истиқболда салоҳиятли солиқ тўловчилар учун ҳудудлар ўртасида рақобат пайдо бўлишига ҳам олиб келади. Тасаввур қилинг, айтайлик, мингта ходимга иш берувчи бизнес Қувага ҳам, шундоқ унинг ёнидаги Марҳаматга ҳам керак. Бир неча юз миллиард солиқ ҳудудида қолиши учун ҳокимтўралар энди истайдими, йўқми, бизнесга бўйин эгишга, қайишишга ўтади. Лекин масаланинг иккинчи тарафи, шу пулларнинг харажати. Мана шу масалада тийиб туриш, назорат ва тақсимот вазифалари жамоатчилик, уларнинг вакиллиги эса эркин сайловларда шаклланган кенгашлар орқали амалга оширилиши керак. Бошқача айтганда, солиқларнинг катта қисмини ҳудудларда қолдириш орқали ҳокимларга пул беришнинг ошиши уларни ҳисобдор, шаффоф ва тийилиш даражасига доим мутаносиб бўлиши зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin