21K86Telegramda ochish
Бюджет эксперименти учун кўпроқ бой ва тўқ туманлар танланган Мол-мулк ва ер солиғи бўйича тушумларни маҳаллаларнинг ўзида қолдириш бўйича тажриба ўтказиладиган 14та туман номи эълон қилинди. Эътиборлиси, рўйхатга тушган туманлар солиқ ундириш кўрсаткичи паст бўлган дея қайд этилган. Бунда мазкур туманларда қайси солиқларнинг ундирилиши паст экани ойдинлаштирилмаган. Унданам қизиғи, 14та ҳудуддан танлаб олинган 14та туманнинг аксарияти, жуда кўп кўрсаткичлар бўйича энг тўқ ва бой туманлардир. Булар масалан, Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани, Андижонда Андижон тумани, Қашқадарёда Қарши тумани, Навоийда Кармана тумани, Самарқандда Ургут тумани, Жиззахда Зомин тумани. Уларни нима бирлаштиради? Уларнинг тегишли ҳудудларнинг вилоят маркази биқинида жойлашгани (вилоят марказлари яқинлик инфратузилма ютуғи дегани) ё пахтага ихтисослашмагани (пахта туманлари энг қашшоқ туманлар) ё туризмга ихтисослашгани умумлаштириб туради. Мазкур туманларнинг бюджети ҳам қолганларидан кўлами билан ажралиб туриши мумкин. Ташаббусли бюджетлаштиришда энг кўп маблағлар жамғарилган туманлар рўйхатидан буни билиб олсангиз бўлади. Яна бир муҳим жиҳат шуки, бу ҳақида жуда кўп такрорламоқдамиз, бой туманларда бой маҳалларда жамғарилган солиқнинг ўша маконнинг ўзида қолиши солиқнинг энг асосий функцияси бўлган тақсимлаш ва ижтимоий вазифаларини издан чиқаради. Чунки айнан солиқлар туфайли бой одам ва ҳудудлардан маблағлар олиниб, камбағал одам ва ҳудудларга етказилади. Биз эса шу мувозанатни бузмоқчимиз. Ва энг асосийси, сайланмаганлар қўлига бюджет бермаслик масаласи. Ўзбекистонда нафақат ҳокимлар, маҳалла раҳбарлари ҳам сайланмаган, рўйхат асосида тайинланган. Яна уларнинг олдига давлат вертикали бўйича турли ёрдамчиларни тиқиштириб қўйганмиз. Биз ўтган 6 йилда сайланмаган ҳокимлар қўлига бюджет топшириб, уларни тиймасдан қилган аянчли хатоларимизни яна такролаймизми бу билан. Коррупция космосдан туриб кўринадиган даражага етгани камми? Очофат ҳокимлар қаторига энди очофат маҳалли раисларини, саноқсиз ёрдамчиларини ҳам қўшамизми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin