Замбаракнинг ўқи kanalidan
Нормал давлатда вазир ва яна бошқа алоқадор амалдорлар истеъфога чиқарди. Пешкалар эмас.
Нормал давлатда вазирлик ва алоқадор ташкилотларнинг тити-питиғи чиқарилиб, текшириларди. Одамлар ишхонасидан наручникларда опчиқиб кетиларди.
Нормал давлатда, 18 норасида ҳаққи, мотам эълон қилинарди.
Нормал давлатда бу фожеа телевидение, радио, ижтимоий тармоқлар, чойхоналарда тўхтовсиз муҳокама қилинарди. Журналистлар ҳаммасини кавлаб, чириган тизимни очиб ташлашарди.
Нормал давлатда-да, мунтазам ренессансда бўладиган давлатда эмас.
@zambarakning_oqi