30K64Telegramda ochish
Табрик ўрнида ОАВ ишчилари каломи йўқ бўлишини тилайман сизларга, ҳурматли журналистлар! Давлат ғамхўрлик кўрсатмасин, ҳукумат имтиёз ва мукофот бермасин сизларга. Қамамасин, қўрқитмасин, босиб олмасин, сотиб олмасин. Шунинг ўзи сизларга мукофот. ОАВ том маънода, қолган нормал дунёдаги каби бизнесга айлансин. Давлат билан муносабатлари фақат Солиқ тўлашда кесишсин. ОАВ тўғрисидаги сон-саноқсиз қонунлар камайсин. Иккинчи ҳокимият - мустақил парламент бунёд бўлсин. Учинчи ҳокимият - мустақил СУД майдонга чиқсин. Ҳокимиятлар бир-бирини тийиб турсин. Шундагина сизларга тўртинчи ҳокимият дея тамға қўйсак ярашади. Байрам муборак! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin