27K93Telegramda ochish
Шахсан мени айрим журналист ва блогерларимизда билим ва профессионал малака, баҳс маданияти етишмаслиги ташвишлантирмайди. Чунки менда танлов бор: ўқимаслик, эшитмаслик, кўрмаслик бўйича. Мен масалан Сафар Остонни, Муҳаммаджон Обидовни ва Навбаҳор Имамова кабиларни ўқимайман, кўрмайман. Бу норма. Кимдир эса Давлетовни, Хушнудни, газетаўз ё Макаренкони қабул қилолмайди. Буям норма. Лекин мени айрим ҳоким ва вазирларимизда билим ва профессионал малака, баҳс маданияти етишмаслиги ростанам ташвишлантиради. Чунки уларга нисбатан менда ҳеч қанақа танлов йўқ: уларни мен сайламаганман, улар гарчи солиқ тўловчилар ҳисобига яшаётган бўлишса-да менга, сайловчиларга ҳисобдор эмас. Мана бу ростанам ташвишли. Олдинги замонда улар ҳеч қурса кучишлатарлардан қўрқишарди, ўзларини тийишарди. Ҳозир эса уларни ҳеч нима тиймайди. На парламент, на кенгашлар ва на Суд. Мана шундай хаосда журналистлар ва уларга қўшилиб блогерлар нималаргадир уринишаяпти. Қаердадир ўзлари билмай эълон қилинмаган тақиқ, цензуралар ва чегаралар зонасига кириб қолишаяпти. Шунда айримлар уларни қўрқоқликда, сотқинликда, ожизликда айбламоқда. Тушуниш керакки, ОАВ иккинчи ва учинчи ҳокимият ишлаганда, мавжудлигида ҳисоблашиладиган катта куч. Акси бўлса, у бошқа фасадларнинг формал иловаси холос. Журналист, блогер материални эфирга берганда, сайтга қўйганда, газетага чиқарганида вазифаси тугайди. Уёғи энди бошқа институтларнинг иши, жамоатчиликнинг иши, бозорнинг иши. Чалкаштириб юбормаслик керак. Байрамингиз билан! Соғ бўлинглар, ҳаётингизни қадрланглар. Асосийси шу.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin