1 кВт.соат учун 4,09 цент
Қораўзак ва Беруний туманида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳам Acwa Power қуради. Молиялаштириш Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан оширилади.
Тендерда икки даъвогар иштирок этган. 1 кВт.соат электр энергияси ва электр энергиясини сақлаш учун Acwa Power 4,09 цент, Masdar 4,99 цент таклиф берган.
Очиқланган хабардан бу электр энергияси генерацияси ва сақлаш учун жами 4,09 центлик нархми ёки генерация учун алоҳида 4,09 цент ва сақлаш учун 4,09 цент эканини тушуниш қийинроқ.
Икки йил аввалги тендерда Қораўзакдаги 100 МВт қувватга эга Ўзбекистоннинг биринчи шамол электр станцияси қурилишини ҳам Acwa Power ютиб олганди. Ўшанда бир кВт.соат электр энергияси учун 2,5695 АҚШ цент таклифи ғолиб бўлган.
Acwa Power шимолий ҳудудимизда қуриладиган, дунёдаги энг йирик учинчи шамол станцияси бўладиган, умумий қиймати 2,4 млрд.доллардан ошадиган мегалойиҳани ҳам амалга оширади. Лекин бу лойиҳа бўйича электр энергиясининг сотиб олиниши ва электр энергиясини сақлаш тизимидан фойдаланганлик учун тўловлар нархи очиқланмаган.
- https://minenergy.uz/uz/news/view/3395minenergy.uz
- https://minenergy.uz/uz/news/view/1678#minenergy.uz
- https://t.me/the_bakiroo/7128@the_bakiroo