24K24Telegramda ochish
Қиммат олтин захираларимизни янги максимумга етказди Октябрь ойида Ўзбекистон халқаро захиралар қолдиғини 2 млрд.доллардан кўпроққа оширган. 1 ноябрь ҳолатига захираларимизнинг умумий қолдиғи тўртинчи бор кетма-кет рекордини янгилаб, 43,1 млрд.доллардан ошган. Захираларнинг валюта қисми 510,8 млн.долларга ошган ва 9,2 млрд.доллардан кўпроққа етган. Захираларнинг олтин қисми 1,5 млрд.доллардан кўпроққа қимматлаб (унцияси 2 780 долларгача), 33,4 млрд.доллардан иборат бўлган. Захираларда олтиннинг физик ҳажми 20 минг унцияга камайган ва 12,0 млн.унция даражасида қолган. Октябрда ҳам 300-350 минг унция ёки 800-950 млн.долларлик олтин сотилган бўлиши мумкин. Захираларимиз таркибида май ойида биринчи марта 35 млн.долларлик қимматли қоғозлар пайдо бўлган эди, октябрда қимматли қоғозлар қолдиғи 100,9 млн.долларга етказилган. Олтин нархининг пасайишига таъсир кўрсатувчи омиллар жамланиб бораётгани ҳисобга олинса, 1 ноябрь ҳолатига захиралар қолдиғи яқин истиқбол учун тарихий максимум бўлиб қолиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin