Сентябрда ижара ҳақи августга нисбатан юқори даражада қимматлаган, пенсионерлар юқори инфляцияни сезмоқда
Сентябрь сўровларига кўра, сезилган инфляция 12,4%гача пасайган (-0,6%). Бу 2024 йил июлдан буён минимум.
Энг юқори сезилган инфляция пойтахт Тошкентда бўлиб қолмоқда (13,9%). Ўтган ойнинг етакчилари бўлган Сурхондарё (14,4%дан 11,0%гача) ва Самарқандда (14,4%дан 12,5%гача) сезилган инфляция кескин пасайган.
Аҳоли тоифалари орасида энг ижтимоий қатлам пенсионерлар энг юқори инфляция сезмоқда.
Даромад гуруҳлари бйўича 30 млн.сўмдан кўп даромад олувчиларнинг сезган инфляцияси 16,9%гача кўтарилган (+5,4%).
Ижара ҳақи августга нисбатан юқори қимматлаган товар ва хизматларда энг катта динамикани кўрсатган. Гўшт ва сут, бензин ва ёқилғи, электр ва табиий газ нархлари юқори даражада ўсишда умумий етакчилигича қолмоқда.