Августда кийим ва пойафзал кескин қимматлагани сезилган
Сезилган инфляция август якунлари билан 13,0%ни (-0,3%) ташкил этган.
Энг юқори сезилган инфляция Самарқанд ва Сурхондарёда (14,4%). Тошкент шаҳрида сезилган инфляция 16,4%дан 13,6%гача пасайган.
Гўшт ва сут, электр ва табиий газ, бензин ва ёқилғи нархлари юқори даражада қимматлаган товар ва хизматлар бўлиб қолмоқда.
Айни пайтда, август ойи давомида кийим ва пойафзал (+7 фоиз банди), тухум (+7 фоиз банди), ижара ҳақи (+2 фоиз банди), таълим хизматлари (+2 фоиз банди) ва гуруч (+2 фоиз банди) нархлари юқори суръатда ошгани сезилган.
Энг юқори инфляцияни 20-30 млн.сўм даромад олувчилар сезишмоқда (16,7%). 2 млн.сўмгача даромад эгалари эса энг паст - 11,2%лик инфляция сезишган.