18K16Telegramda ochish
25 минг нафар ўзбекистонлик тоза ичимлик сувига эга бўлади JTI компанияси молиявий кўмагида амалга оширилаётган WASH Uzbekistan лойиҳаси қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қилмоқда. Лойиҳа 2023–2026 йилларда Фарғона ва Наманган вилоятларида амалга оширилмоқда. Ҳозирга қадар Косонсой туманидаги “Сойча”, Учқўрғон туманидаги “Бахт” ва Фарғона туманидаги “Фарғона” маҳаллаларида янги ичимлик суви тизимлари ишга туширилди. Бағдод туманидаги “Бордон” маҳалласида қурилиш ишлари якунланиш арафасида. Лойиҳанинг муҳим жиҳати шундаки, у фақат қувур ва иншоотлар қуриш билан чекланмайди. Аҳолига гигиена, санитария, сувдан оқилона фойдаланиш ва экологик масъулият бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 2026 йилда яна икки маҳаллада сув таъминоти тизимлари қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа тўлиқ якунлангач, 25 мингдан ортиқ инсон сифатли ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу эса сув таъминоти муаммоси мавжуд ҳудудларда яшовчи минглаб оилалар учун янада қулай ва соғлом турмуш шароитларини яратади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin