Сўм эркинроқ ҳаракат қилмоқда
Миркомил Холбоев кейинги кунларда миллий валютамизнинг курс динамикасига нисбатан муносабат билдириб, “Сўмга нима бўлмоқда”, дея савол қўймоқда.
Миркомилнинг далиллашларига қўшилган ҳолда, сўм янада эркинроқ ҳаракат қила бошлаганини ҳам айтиб кетиш керак. Охирги 3 кунда долларнинг сўмга нисоби 108 сўмдан кўпроққа тебранди. Шунингдек, эртанги кун учун долларнинг сўмга нисбатан курси 2024 йил 5 декабрдан буён энг паст даражага тушди.
Бир ой аввал, ХВЖ ўз миссияси якуни бўйича хулосаларида
Марказий банкка сўм бозор шароитларини янада аниқроқ акс эттириши ва ташқи зарбалардан ҳимоя қилувчи самарали воситага айланиши учун валюта курси тебранишлари оралиғини аста-секин кенгайтиришни тавсия этганди.