17K36Telegramda ochish
ХВЖ нима дейди? Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2026 йилдаги IV модда бўйича миссияси якунлари бўйича ўзбек расмийлари рухсати билан дастлабки хулосаларини очиқлаган. "Асосий эътибор бошқарув, меҳнат бозори ва иқлим ўзгариши билан курашиш соҳаларидаги ислоҳотларни янада амалга оширишга берилиши керак. 2017 йилдан бери бошқарув кўрсаткичларининг яхшиланганига қарамай, давлат бошқаруви тизимини мустаҳкамлаш, маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва инвесторлар ишончини мустаҳкамлаш учун ҳали ҳам энг муҳим қонунчилик ҳужжатларини, хусусан, ахборот берувчиларни ҳимоя қилиш ва активларни декларация қилишга оид қонунчилик ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда самарали амалга ошириш зарур. Меҳнат бозори ислоҳотлари аёлларнинг меҳнат фаолиятида иштирок этиш даражасининг пастлиги, норасмий бандликнинг юқори даражаси ва малакали кадрлар етишмаслиги каби асосий таркибий муаммоларни бартараф этишга қаратилиши лозим. Иқлим соҳасидаги мақсадларни давлат инвестицияларини бошқариш тизимига янада яқинроқ интеграция қилиш зарур бўлиб, бу энергия самарадорлигини ошириш, углерод таъсирини камайтириш жараёнини тезлаштириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш мақсадида амалга оширилади. Бозорни тартибга солишни янада кучайтириш ва рақобатни рағбатлантириш самарадорликни ошириш ҳамда хусусий сектор ривожини қўллаб-қувватлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Соҳавий регуляторлар фаолиятини фаоллаштириши, асосий соҳаларда истисно ҳуқуқларини бекор қилиш ва Жаҳон савдо ташкилотига оид ислоҳотларни якунлаш хусусий инвестициялар ҳажмини ошириш ва рақобатни кучайтиришга ёрдам беради".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin