25K55Telegramda ochish
"Хусусийлаштириш илғор халқаро амалиётга мувофиқ ва рақобатли савдолар орқали амалга оширилиши керак" Халқаро валюта жамғармаси миссияси ўзбек расмийлари билан маслаҳатлашувлари якунлари бўйича якуний баёнотини эълон қилган. Баёнотдаги эътиборли хулоса ва тавсиялар: Корхоналар фойдаси ва жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқларни ислоҳ қилиш, даромадга қараб солиқ имтиёзларини қисқартириш, самарасиз божхона имтиёзларини бекор қилиш ва янгиларини тақдим этишдан воз кечиш; Давлат қарзини бошқариш стратегиясини такомиллаштирилган ҳисобот ва эълон қилиш орқали шаффофликни ошириш; ДХШ билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган харажатларни бюджетга киритиш, ДХШ лойиҳаларини давлат инвестицияларини бошқаришнинг кенг қамровли тизимига сингдириш ҳамда маблағларни ўзлаштириш бўйича реал имкониятларни ҳисобга олган ҳолда ДХШ учун йиллик чегарани камайтириш; Олтин нархи ўзгаришининг давлат харажатларига таъсирини минималлаштиришга интилиш; Валюта курси ўзгаришининг кенг доирасига босқичма-босқич ўтиш; Шаффоф тартиб-қоидалар, инвесторлар ҳуқуқларининг қонуний кафолатлари ва активларни сотишдаги рақобат билан хусусийлаштиришни жадаллаштириш; Тизимли аҳамиятга эга банкларни ихтисослаштирилган давлат банклари сифатида сақлаб қолиш бўйича жорий режаларни амалга оширмаслик; корпоратив қарздорларга хорижий валютада кредит бериш, расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар ва тўловга лаёқатсизлик ёки ликвидлик хавфи юқори бўлган корпорацияларга кредит бериш билан боғлиқ рискларни бартараф этиш; Имтиёзли ва йўналтирилган кредитлашдан воз кечиш; Амалдорлар даромадларини декларациялаш қонунини қабул қилишни тезлаштириш.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin