25K24Telegramda ochish
ХВЖ: олтин нархининг юқорилиги сабабли давлат харажатларининг процикликлигига йўл қўймаслик муҳим Халқаро валюта жамғармаси Ижроия кенгаши IV моддага мувофиқ 2025 йилги маслаҳатлашувлар якунлари бўйича қатор тавсияларни берган. Хусусан: макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда барқарор ва изчил ўсишни қўллаб-қувватлаш мақсадида Жамғарманинг техник кўмаги ёрдамида таркибий ва институционал ислоҳотлар суръатини давом эттириш; бюджет имкониятларини яратиш мақсадида солиқларнинг ЯИМга нисбатини ва харажатлар самарадорлигини ошириш; инфляцияни пасайтиришни қўллаб-қувватлаш учун ташқи қарз олиш лимитларига риоя қилиш ва олтин нархининг юқорилиги сабабли давлат харажатларининг процикликлигига йўл қўймаслик; алмашув курсининг мослашувчанлигини ошириш ва Марказий банкнинг бошқарув тизими ва мустақиллигини мустаҳкамлаш учун ҳимоя механизмлари бўйича таклифларни амалга ошириш; давлат банкларининг тижорат йўналишини ва уларнинг корпоратив бошқарувини кучайтириш, директив ва имтиёзли кредитлашдан босқичма-босқич воз кечиш; нархлар ва савдони либераллаштиришни якунлаш, давлат корхоналарини қўллаб-қувватлашни босқичма-босқич тўхтатиш ва хусусийлаштиришни жадаллаштириш, шунингдек, уни илғор халқаро амалиётга мувофиқ амалга ошириш. Директорлар расмий идораларни давлат бошқаруви ислоҳотларини янада такомиллаштиришга, жумладан, шаффофлик ва ҳисобдорликни оширишга, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегиясини тасдиқлашга чақирган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin