22K168Telegramda ochish
Пойтахтда таълим деградацияси давом этади: Тошкентда ўқитувчига нисбатан ўқувчи юкламаси баландлигича қолмоқда 2021/2022 ўқув йилида Тошкент шаҳри мактабларида битта ўқитувчига 18 нафар ўқувчи тўғри келган. Бу Республика бўйича энг юқори кўрсаткич. Солиштириш учун Навоий ва Қорақалпоғистон Республикасида бир ўқитувчига 9 нафар ўқувчи тўғри келади. Ўтган йилги кўрсаткичлар билан солиштирганда ҳам вазият яхши тарафга ўзгармаган. Нега мактабларда бусиз ҳам ўқувчи юкламаси ҳаддан зиёд бўлган Тошкентда ўқитувчига нисбатан ўқувчи юкламаси бунчалар баланд? Энг асосий сабаб педагогларда ва битирувчи педагогларда пойтахтда мактабда ишлаш хоҳиши баланд эмаслиги билан боғлиқ. Чунки яшаш қиймати вилоятларга нисбатан каррасига баланд Тошкентда педагогларга ҳақ тўлаш вилоятлар билан бир хил. Вилоятлар билан бир даражада бўлган маошларга Тошкентда оила боқиш тугул, алоҳида шахснинг ўртача ҳаёт кечириши жуда қийин масала. Пойтахтда мактаблардан педагог эркакларнинг оёғи бутунлай узилгани сабаби ҳам шу аслида. Нормал давлатларда, ҳатто унчалик нормал бўлмаган давлатларда ҳам пойтахт миқёсида яшаш қийматини ҳисобга олиб педагогларда қўшимча устамалар белгиланади. Бу таълим сифатини бир меъёрда ушлаш билан бирга педагогларнинг бошқа иш ҳақи баландроқ соҳаларга ўтиб кетмаслигини олдини олади. Москвадаям шундай, Нурсултондаям шундай, Киевдаям. Лекин Тошкентда эмас. Чунки Тошкент ҳокимлиги шаҳар бюджетини ўзи бусиз ҳам аъло кўчаларни бузиб қайта таъмирлаш, ўзи бусиз ҳам аъло майдонларни бузиб таъмирлаш, пул ўзлаштириш учун лойиҳа бўлмаса, шундай лойиҳаларни ўйлаб топиш билан банд. Лойиҳа ўйлаб топилмаса, чўнтагига афилланган компаниялар учун давлат буюртмаси очилади. Ахир Тошкентнинг триллионлаб бюджетини ўзлаштиришлари керак-ку. Педагогларнинг абгор ҳолати ва пойтахт мактаблари деградацияси билан уларнинг нима иши бор. Педагогларнинг, айниқса сифатли педагогларнинг етишмаслиги туфайли пойтахтда мактабларнинг деградацияси кўз билан яққол кўринадиган даражага етиб улгурган. Фарзандлари казо мактабларда ўқийдиган чиновниклар буни кўрмаслиги, кўрсаям кўрмасликка олиши аниқ. Пойтахтда яшайдиган оддий ота-оналарда иккита вариант қолган: Ё катта пул тўлаб фарзандларини хусусий мактабга ўтказиш, ёки вилоятларда қариндош уруғлари қолган бўлса, битирув ёшига яқин фарзандларни таълим сифати юқори бўлган вилоятларга масалан, Бухорога, Хоразмга, Фарғонага юбориш. Вазиятни ўзгартириш учун нимадир қилиш керак. Лекин бу нимадир ҳаракатни ҳеч ким сайламаган пойтахт маъмурияти амалга оширмайди. Умид яна тепадан. Чунки саволлар ҳам яна тепага! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin