Сўм мустаҳкамланишда давом этса, Ўзбекистон ўртача иш ҳақи миқдори бўйича Қирғизистонга яна етиб олиши мумкин
Қирғизистонда 2025 йил январь-июнь ойларида ўртача иш ҳақи 42 020 сомни ёки ўзбек сўмига 6 093 минг сўмни ташкил этган.
Солиштириш учун, Ўзбекистон Республикасида 2025 йил январь-июнь ойларида ўртача ойлик
иш ҳақи 5 982,3 минг сўмни ташкил этганди. Фарқ 110,7 минг сўм.
Ҳа, қўшни қардошларда ўртача ойлик иш ҳақи Ўзбекистонга нисбатан юқори суръатда (иқтисодиёти ҳам) ўсмоқда. Лекин ўзбек сўмининг қирғиз сомига нисбатан мустаҳкамланиши фарқларни қисқартира бошлаган.
3 ой аввал икки мамлакатда ўртача иш ҳақи фарқи қирғиз қардошлар фойдасига 215,3 минг сўмни ташкил этган. (Қирғизистонда 40 264 сўм ёки 6 011,4 минг сўм, Ўзбекистонда эса 5 796,1 минг сўм).
Қирғизистонда ўртача иш ҳақи 2023 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистондаги кўрсаткичдан ўтиб кетган ва шундан буён биз қўшнилардан ортда қолмоқдамиз.
Назаримиздан, бундан буён иқтисодий кўрсаткичларимизни Қозоғистон билан эмас, юқори суръатларда ўсаётган Қирғизистон билан солиштириб боришимиз ва мусобақалашишимиз ўринлироқ.
Ўртача иш ҳақи борасида айрим жиҳатлар.
Гарчи Қирғизистонда ўртача иш ҳақи биздан юқори бўлсада, пойтахтлар мусобақасида Тошкент олдинда. Демак, Тошкентда ўртача иш ҳақи 10 138,4 минг сўм бўлса, Бишкекда 7 706,2 минг сўм (53 139 сом). Лекин қўшниларда тенгсизлик бизчаликмас, энг бой Бишкек ва энг камбағал вилояти ўртасида 2 карра фарқ бўлса, бизда пойтахт ва камбағал ҳудудимиз ўртасидаги ўртасидаги фарқ 2,44 баробар.
Нима учун водий вилоятларимиздаги ватандошлар Ўш шаҳрига ишлагани боради, деган саволга ҳам, Ўшда ўртача иш ҳақи Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлардагидан юқорилиги жавоб беради.
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJmL2ivVkhG3aEwhzk6sGnbZNRvPTI5AAKH_zEbbLV4SYBE42fGqE9lAQADAgADeAADNgQcontroller.bot
- https://stat.gov.kg/media/publicationarchive/bc950c40-dec4-47d7-9366-860e5f6a8b7e.pdfstat.gov.kg
- https://stat.uz/img/press-relizlar/ish-haqi--kr_p43657.pdfstat.uz
- https://stat.uz/img/ish-haqi--kr_p98599.pdfstat.uz