Қозоқлардан янада ортда қолишда давом этмоқдамиз
Қозоғистонда ўртача ойлик иш ҳақи 2022 йил 1- чорак якунларига кўра 285 433 тенгега ёки 627 долларга етган. Ўтган бир йил давомида қардош мамлакатда ўртача маошлар номиналда 23,7%га ўсган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда худди шу даврда ўртача ойлик иш ҳақи 3,4 млн.сўмни ёки 305 долларни ташкил этган. Бир йил давомида номинал ўсиш 19,1%дан иборат бўлган. Гап шундаки, аслида 3,4 млн.сўмлик ўртача ойлик иш ҳақи ҳақи лўлича муолажа билан "шиширилган" кўрсаткич. Чунки бу рақамда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектларидаги иш ҳақи статистикаси қўшилмаган. Яъни қўшнилардан ортда қолишимиз суръати реалликда янада тезлашган.
Тегишли меҳнат бозорларида ўртача иш ҳақи миқдорларида каррасига фарқли вазият сақланиб қолар экан, меҳнат ресурсларининг қўшни мамлакатларга томон, бунданам ёмони потенциал агрессор Россия вектори йўналишида оқими давом этаверади.