Ечим хусусан, ҳулқ-атвор тарихи орқали бошқаришда
Кўплаб уй эгалари ижарачининг паспортини олиб қолишни “кафолат” деб ҳисоблайди. Аммо бу амалда ҳам, ҳуқуқий жиҳатдан ҳам ишончли ҳимоя эмас.
Паспорт — шахсий ҳужжат. Уни ушлаб туриш қонунга зид бўлиши ва низоли вазиятларда эгасининг ўзига муаммо келтириши мумкин. Энг муҳими, паспорт сизга молиявий зарарларни қоплаб бермайди.
Агар ижара тўлови тўланмаса ёки мулкка зарар етказилса, ҳужжатнинг ўзи пул ўрнини босмайди.
Ҳақиқий кафолат — бу ёзма ижара шартномаси, келишилган депозит, ижарачининг шахсини ва тўлов қобилиятини текшириш ҳамда расмий рўйхатдан ўтказишдир. Хавфни ҳуқуқий ва тизимли бошқариш — энг тўғри йўл.
RentMi стартапи ечимни хусусан, хулқ-атвор тарихи орқали бошқаришда кўради.
- https://t.me/rentmi_uz/63@rentmi_uz