24K25Telegramda ochish
“20 карта чеклови” норасмий давом этади Ўтаётган ҳафтада жамоатчилик ва ОАВ битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача эмиссия қилиш бўйича чекловлар узайтирилганидан хабар топди. Расмий хабарлардан эмас, яна чекловларга дуч келингач ва бу бўйича банкларнинг “ўзинглар тушунасизлар” қабилидаги ишора ва ҳаракатларидан кейин. Бундан 15 ой муқаддам, Марказий банк карталар сонига талаблар тўлиқ тайёр бўлгандан кейин журналистлар ва кенг жамоатчилик муҳокамасига ҳавола этилишини ваъда қилган эди, ҳужжат ҳалигача эълон қилингани йўқ, қайтанга ваъдадан бир ой ўтиб, тижорат банкларига хдфу мақомидаги ёпиқ кўрсатмалар берилган эди. Яна бир масала қизиқ. Карталар сонига норасмий чекловлар молиявий фирибгарликка қарши курашиш важи билан ўрнатилган эди, карталар сони чеклангандан кейин ҳам киберфирибгарлик (хусусан, фрод операциялар) камаймаганми ёки кўпайганми? Нега ҳалигача фойдаланувчилар ўз номларига очилган карталарни oneID ёки электрон давлат хизматлари ягона портали (my.gov.uz) орқали кўриб, назорат қила олмайди (ўзи энг самарали йўл чекловлар эмас, шу имкониятни яратиш бўларди). Давлат раҳбари келтирган рақамларга кўра , ўтган йили пойтахтда кибержиноятлар сони 16 мингдан ортиб, фуқаролар қарийб 2 триллион сўм моддий зарар кўрган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin