25K79Telegramda ochish
Ўзбекистонда чиқадиган Yuan up 15 минг долларгача арзонлашадими? Умидвор бўлманглар дейиш ҳам қийин, айниқса, 2 йил аввал янграган ваъдаларни эсласак. Лекин ҳали Ўзбекистонда ишлаб чиқариш (“маҳаллийлаштириш”) йўлга қўйилган биронта автомобиль Хитойдаги ёки Кореядаги оригиналидан арзонроққа тушмаган, қайтанга локализация даражаси кенгайган сари фақат қимматлаб борган. Хитойда Yuan up 2024 йилда намойиш этилгандан бери ҳар йили такомиллашади ва нархи арзонлашади, бестселлернинг 2026 йилдаги версияси 13 -15 минг доллар атрофида. Расмий дилерлар Ўзбекистонда 2024 йил октябрдан 266,7 миллион сўмдан сота бошлашган. Ўзбек сўми сезиларли мустаҳкамлангани ва Хитойдаги нархлар пасайганига қарамай, сўмда нархлар ўзгармаган (долларда ҳозир 21 750 доллар атрофида). Айтиш керакки, уртўқмоқ қилинаётган мокки ва хусусий импортчилардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистондаги ўзаро аффилланган BYD тузилмаси утилизация йиғими тўламайди. ЎзАвтосаноат эълон қилган рақамларга ишонилса, ўтган йили 6 242 дона Yuan up сотилган, Ўзбекистондаги бозор 25 000 атрофида баҳоланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin