BYD Song Plus и Chazor арзонлайдими?
Ўтаётган ҳафтада Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқарувчи завод расман ишга туширилди.
Анонс қилинган режаларга кўра, BYD Uzbekistan Factory цехларида BYD'нинг Song Plus и Chazor моделлари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштирилиши бу моделлар нархини қанчага арзонлаштирилиши ҳақида маълумотлар очиқланмаган.
Лекин кейинчалик солиштириш учун 2024 йил январь ҳолатига нархлар қандай бўлганини эслаб қолишимиз керак. BYD расмий дилерларида:
Song Plus:
Comfort 367 732 000 сўм;
Flagship 384 145 000;
Flagship AWD 444 526 000 сўм.
Chazor:
Comfort 297 196 000 сўм;
Flagship 314 328 000 сўм.
Ҳозирча тақиқланмаган фаолият - хусусий шахслар ва тадбиркорлик субъектлари олиб кириб сотаётган нархлар бирмунча арзонроқ ҳам. Эсингизда бўлса, 2023 йил 1 январдан янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар — ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилиши бекор қилинган эди. Лекин импорт қилишда расмий дилерлик талаблари тез орада яна тикланиши мумкин.
1996 йилдан бошлаб ҳисобласа, Ўзбекистон автомобилсозлиги маҳаллийлаштирган автомобилларининг нархи бирон марта импорт аналогидан арзонроқ чиқмаган. Қайтанга Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг бошланиши автомобиллар нархини ошириб олишга доимий равишда восита бўлиб хизмат қилган.
Бу сафар қандай бўлади, кўрамиз.
- https://bydauto.uz/chazor#bydauto.uz
- https://lex.uz/ru/docs/6279879lex.uz
- https://t.me/the_bakiroo/7539@the_bakiroo