Даромадлар нисоби инобатга олинса, Ўзбекистонда электромобиль инқилоби юз бериши яъни, истеъмолчилар оммавий равишда электромобилларга ўтиши учун арзон электромобиллар таклифи керак. Лекин парадокс: айнан энг арзон электромобиллар учун энг қиммат, яъни амалда тақиққа айланган утилизация йиғими ўрнатилган. Монополист деб эълон қилинмаган монополист BYD Uzbekistan Factory арзон электромобилларни ўз
BYD Uzbekistan Factory
Давлат корхоналари ва монополистларАвтомобиль ва электромобиллар учун янги ва янги тақиқ ва тўсиқлар ясалаётган охирги бир ярим йилда кўрганимиз ва кўраётганларимизни ёдга олиб, бундай баёнотларни, албатта, ҳазил сифатида қабул қиламиз. Ахир кулгули латифа учун ҳали жазо йўқку! Латифага жавобан Рақобат қўмитасидан BYD Uzbekistan Factory ва BYD Central Asia монополистлар рўйхатига киритилишини яна ва яна сўрашда давом этамиз.
Якка тартибда ёки хусусий тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган электромобиллар учун Электромагнит мослашувчанлик текшируви ҳам айнан шу мақсадга хизмат қилади. Олигархия ва монополистлар боқувидаги ўзбек амалдорлари ҳечам уялмасдан ўзларининг патронлари фойдасига янги ва янги нотариф чекловларини ўйлаб топишда давом этишмоқда. Эсингиздами, Ўзбекистондаги энг катта имтиёзхўр электромобиллар и
Тармоқларда келаси ҳафтадан BYD Yuan Up электромобилининг расмий сотувлари бошланиши айтилмоқда. Хитойда 14 минг доллардан бошланадиган кичик кроссовер Тошкентда хусусий моккилар томонидан 18 минг доллардан бошлаб таклиф этилмоқда. Фулл позициялари буюртма қилинса, 20 минг доллардан сал юқорироққа тушади. "Расмий дилер" BYD Yuan Up'нинг 401КМ Flagship вариантини таклиф этиши кутилмоқда. Е2 ва Se
Гап шундаки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджет ижроси бўйича парламентга ҳар гал ҳисобот топширганида Импортда божхона тўловларидан имтиёзлар тўғрисидаги маълумотларни, яширин қарорлар билан берилган имтиёзларниям қўшиб корхоналар қирқимида депутатларга тақдим этиб келган. Лекин 2024 йил ярим йиллиги бўйича парламентга ҳисоботда депутатларга бу хос маълумотни беришни лозим топишмаган. Тасавур
Хусусий тадбиркорлар Ўзбекистон ҳукумати сунъий равишда яратган мингта чиғириқдан ўтиб, олиб келаётган электромобиль BYD расмий дилери таклиф этаётганидан ўртача 3000 доллар арзонроқ. E2 ҳам, Seagull ҳам ишлаб чиқарилиши эълон қилинган электромобиллар. Бу дегани BYD Uzbekistan Factory ва BYD Central Asia камида 2 йил давомида божхона божи ва утилизация йиғими тўламасдан, ушбу русумдаги электромо
4 ой аввал “маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани учун тартибсиз импортни чеклаш” баҳонасида BYD' электромобилларининг эркин импортига маъмурий тақиқлар эълон қилинганидан кейин ёзган эдик: "Ишга тушириш пиар маросими январда ўтказилган ва амалда учинчи чоракда иш бошлайдиган заводда 3та модел ишлаб чиқарилади (йиғилади, дейиш тўғрироқ бўлади).
Ўтаётган ҳафтада Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқарувчи завод расман ишга туширилди. Анонс қилинган режаларга кўра, BYD Uzbekistan Factory цехларида BYD'нинг Song Plus и Chazor моделлари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштирилиши бу моделлар нархини қанчага арзонлаштирилиши ҳақида маълумотлар очиқланмаган. Лекин кейинчалик солиштириш учун