Антимонополия агентлиги хафа бўлмасаям бўлавераркан
Гап шундаки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджет ижроси бўйича парламентга ҳар гал ҳисобот топширганида Импортда божхона тўловларидан имтиёзлар тўғрисидаги маълумотларни, яширин қарорлар билан берилган имтиёзларниям қўшиб корхоналар қирқимида депутатларга тақдим этиб келган.
Лекин 2024 йил ярим йиллиги бўйича парламентга ҳисоботда депутатларга бу хос маълумотни беришни лозим топишмаган. Тасавур қилинг, имтиёзларни тарқатадиган, чўнтак ва яқинларга яширин ҳолда тарқатадиган ҳукумат имтиёзлар ҳақида нафақат ўзбекистонликларни, ўзбекистонликларнинг формал бўлсаям вакиллиги бўлган Парламентниям хабардор қилишни лозим деб топмай қўйган. Ва бу ишни очиқлик, шаффофлик, ҳисобдорлик ҳақида халқаро институтлар билан учрашувлардан тортиб пўрим форумларгача жар солаётган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги амалга оширмоқда.
Шу маънода Антикоррупция агентлиги уларга чала чулпа маълумотлар берилганидан хафа бўлмасаям бўлади.
Импортда божхона тўловларидан имтиёз олган корхоналар рўйхатидан ташқари, экспорт-импорт қилинган товарлар қиймати ҳақидаги, корхоналар кесимида экспорт-импорт қилганлар тўғрисидаги маълумотларни ҳам депутатлар билиши шарт эмас, деб ҳисоблай бошлашган.
Бу хос маълумотлардан масалан, ўзини маҳаллийлаштирувчи деб атайдиган UzautoMotors АЖ, ADM JIZZAKH МЧЖ, BYD Uzbekistan Factory МЧЖдан тортиб, Artel, Akfa, Texnopark'гача Ўзбекистонда энг катта импортерлар эканини кўриш мумкин бўларди (бу маълумотлар маҳаллийлаштириш ёлғонини ошкор этарди).
Шу пайтгача биздан яширишганини парламентда билишаётгандур, сўроқ савол қилишаётгандир деб ўзимизни овутиб келаётгандик, қарангки, энди буям йўқ.
Янги таркибдаги парламентда биронта депутат бўладими, йўқми, ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Лекин ёпилиш, биқиқлик, махфия иш тутиш бу ёғига янада кучайса керак.