Импорт шартномалари бўйича турли откат схемаларига қарши курашишга хоҳиш борми ўзи?
Текшириб кўрамиз.
Битлиқилик тести (проверка на вшивость) дейишармиди
Mening fikrim порталига қуйидаги мазмундаги мурожаат жойлаштирилди:
Импорт шартномалари бўйича турли откат схемалари, маҳсулот ва хизматларни бевосита ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчидан эмас, маблағларни ўзлаштириш учун махсус ташкил этилган воситачилардан қиммат нархларда сотиб олиш, импорт битимлари ниқоби остида четга валюта маблағларини кейин ўзлаштириш учун чиқариб юборишни олдини олиш, валюта маблағларидан фойдаланишнинг тежамкорлигини таъминлаш, импорт битимларини тузишда коррупция элементларига барҳам бериш, шаффофлик ва жамоатчилик назоратини яратиш мақсадларидан келиб чиқиб:
Бюджет ташкилотлари; давлат корхоналари; давлат улуши устав фондида 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар; устав фондининг 50 фоизи ва ундан юқори қисми давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар ва уларнинг таркибий бўлинмаларига тегишли хўжалик субъектларининг барча импорт шартномалари махсус портал орқали, масалан давлат харидлари портали орқали эълон қилиш мажбурийлигини йўлга қўйиш таклиф этилади.