14K72Telegramda ochish
Meningfikrim портали битлиқилик тестидан яна ўтмагани ҳақида Meningfikrim порталига жамоатчилик ва умуммиллий аҳамиятга эга қандай мурожаат киритманг, албатта рад этилади. Мурожаат қанчалик муҳим ва долзарб бўлса, унинг рад этилиши шунчалар тайин. Эсингиздами, Хушнуд Худойбердиевнинг прописка режимини бекор қилиш бўйича мазкур порталга мурожаат жойлаш учун амалга оширган беҳуда уринишлари? Бу порталнинг тузишдан мақсад ҳам, мана жамоатчилик мурожаатлари учун очиқ платформа тузганмиз, дея Ўзбекистонда ислоҳот кетаётганига ишониши керак бўлган хорижлик лақмаларни гипнозлаш ва ёлғон минбарлардан туриб тутуруқсизларча дастаклаш воситасини яратиш бўлган холос. 5 кун муқаддам Импорт битимлари шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида: Бюджет ташкилотлари; давлат корхоналари; давлат улуши устав фондида 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар; устав фондининг 50 фоизи ва ундан юқори қисми давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар ва уларнинг таркибий бўлинмаларига тегишли хўжалик субъектларининг барча импорт шартномалари махсус портал орқали, масалан давлат харидлари портали орқали эълон қилиш мажбурийлигини йўлга қўйишни таклиф этгандим. Бугун порталдан жавоб келибди, унда айтилишича, ваколатли давлат органига нисбатан аниқ талабларни назарда тутмаганлиги, тўлиқ баён этилмаганлиги сабабли мурожаатим “Mening fikrim” веб-порталига жойлаштирилмас экан. Юқоридаги талаб бўлмай нима, таклиф бўлмай нима? Нимаси тушунарсиз? Нима дейишим керак эди? Бюджет ташкилотлари ва давлат назорати остидаги корхоналардаги ўғриларнинг чет элга ҳар йили миллиардлаб долларни импорт контрактлари нархини ошириб кўрсатган ҳолда олиб чиқиб кетишини чеклайлик, Жаслиқни тиклайлик, давлат ва миллат ўғриларини Жаслиққа умрининг охиригача қайтадан тиқайлик дейишим керакмиди? Бундан аввал Давлат мансабдорлари/хизматчиларининг мол-мулки ва даромадлари/харажатларини мажбурий декларациялаш тўғрисидаги жамоавий мурожаатим ҳам рад этилган эди. Менда шундай таассурот қолаяптики, Meningfikrim портали маъмурлари ўғри ва муттаҳамларнинг ишончли ҳимоячисидек ва бу портал айнан ўша ўғри ва муттаҳамларнинг қўлини қирқадиган мурожаатларни олдиндан рад этиш учунгина ташкил бўлган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin