
Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорлигида ташкил этилган «Дебат Холл» медиа-маркази очилгани айтилмоқда. Марказ Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик доирасида сиёсий дебатлар ўтказиш учун ташкил этилган.
Мезбон Шерзодхон Қудратхўжа «Дебат Холл» медиа-маркази ташкил этилган кўчани рамзий маънода «сайловлар кўчаси» деб атаган.