43K194Telegramda ochish
Ислоҳотларга қўшилинг! Ўзгартиринг! Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги жараёнлар жуда кўп танқид қилинади, эътирозлар билдирилади, баъзида росмана конструктив ечимлар таклиф этилади. Лекин шу пайтгача ҳукуматдан ташқарида бўлганларнинг ниманидир ўзгартиришга ё қарорларга таъсир кўрсатишга умуман имконияти бўлмаган. Назаримда, яқин тарихимизда биринчи марта соғлиқни сақлаш ва таълимда ислоҳотчи жамоасининг аъзоси бўлиш очиқ таклиф этилмоқда. Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги ислоҳотлар бўйича ташкил этилаётган Лойиҳа офислари сизга шундай имконият беради. Лойиҳа офисларига тиббиёт ёки таълим тизимида чет элда ўқиган ёки ишлаган мутахассислар жудаям зарур. Агар сиз ушбу соҳаларга хисса қўшиш ниятида бўлсангиз резюме (CV) ва ушбу соҳаларни қандай ислоҳ қилиш тўғрисида фикрингизни ёзиб, @projectofficevacancybot ботига жўнатинг. ❗Диққат: ботни ишга туширгандан сўнг, резюмени юклаб, юборишингиз сўралади. Тиббиёт ва таълимда тарихий ислоҳотларни амалга ошириш учун жамоага қўшилинг! Ўзгартиринг!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin